09-03-2023 | 11:00

318

Проводится очередное (годовое) общее собрание акционеров по итогам 2022 года

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорлари диққатига!

 

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорларининг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти бўйича умумий йиғилиши 2023 йил 31 март куни соат 14.00 да Тошкент ш. М.Ашрафий кўча, 106-уй жамият мажлислар залида қуйидаги кун тартиби билан ўтказилади.

Жамият веб сайти  www.TDM.uz., электрон почта манзили- tdm.info@yandex.uz.

Акциядорларга хабар бериш учун жамият акциядорларининг реестри 2023 йил 7 март холатига шакллантирилади.

Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри 2023 йил 27 март холатига шакллантирилади.

Акциядорларни рўйҳатга олиш соат 13-00 дан 13-50 гача давом этади.

Жамият умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан жамиятнинг Қимматли қоғозлар бўлимида танишиш мумкин. Тел:71 283 – 50 – 19.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Умумий йиғилиш иш регламентини ва саноқ комиссияси аъзоларини сони ва таркибини сайлаш ва тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича ижроия органининг бизнес режа ижросини ва молиявий-ҳўжалик фаолияти натижалари юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш. 
  4. Маркетинг, сотиш ва молия масалалари бўйича Директорининг 2022 йил молиявий фаолият якуни тўғрисида ҳисоботи.
  5. Жамият бошқарув раисининг трансформация (хусусийлаштириш) масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳисоботи.
  6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича жамият тафтишчиси ҳулосасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг (МАС, ХАС) ҳулосасини тасдиқлаш.
  9. 2022 йил якуни бўйича акциядорлик жамиятининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан ҳулосасини кўриб чиқиш.
  10. Жамиятда 2022 йил якуни бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.
  11. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  12. Жамият Бошқарув раиси ва ижроия органи аъзолари билан меҳнат шартномаларини тузиш тўғрисида.
  13. Жамиятнинг 2023 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.
  14. 2022 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимланишини, дивидендлар тўлаш муддатини тасдиқлаш.
  15. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини тасдиқлаш.
  16. 2023 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотининг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.
  17. 2022 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши аъзоларини ва жамият тафтишчисини мукофотлаш тўғрисида.
  18. Жамият тафтишчисини сайлаш.
  19. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

 

Жамият Кузатув кенгаши

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республиканская фондовая биржа «Тошкент»

LEX.UZ - Законодательство Узбекистана

Государственное предприятие "Центральный депозитарий ценных бумаг"

Министерство финансов Республики Узбекистан

Узбекистана Golden Pages