Овоз

Ўлчами

A

A

A

Жамият тарихи

«Toshdonmahsulotlari» АЖ, 1931-йилда суткасига 500 тонна (йилига 114 500 тонна) ишлаб чиқариш қувватига эга 1-Тегирмон ва ушбу тегирмон қошида сиғими 30 тоннага тенг бўлган элеватор ишга туширилгандан буён ишлаб келмоқда.

Ишлаб чиқаришни реконструкцияси биринчи бор 1987-йилда 1-тегирмонда ишлаш мосламаларни янгилаш мақсадида ўтказилди.

 

1954-йилда ишлаб чиқариш қуввати суткасига 200, йилига 45 минг тоннага тенг бўлган 2-Тегирмон ишга туширилди. Ушбу тегирмоннинг реконструкцияси 1992 йилда ишлаш мосламаларни қисман янгилаш учун ўтказилди.

Учинчи асосий ишлаб чиқариш объекти бўлмиш омухта-ем комплекси асосий корпус, силос корпуси, дон ҳом-ашёсини таййорлаш цехи, оқсил-минерал ҳом-ашёсини таййорлаш цехи ва обморхонаси, таййор маҳсулотлар корпусларидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати суткасига 300, йилига эса 91500 тоннага тенг.

 

Омухта-ем корпусида икки бор қайта жиҳозлаш олиб борилган:

 

  • 1992-йилда цех бутунлай автоматик вошқарувга ўтказилган,
  • 2007-йилдан – 2008-йил чорагигача, эскирган жихозлар ўрнига, янги, Голландияда ишлаб чиқарилган мосламалар ўрнатилган.

 

Жамият жойлашган умумий ер-майдони 5.85 гектарни ташкил қилади.

 

Асосий цехни фаолиятини таъминловчи ёрдамчи цехлар қуймдагилар:

  • қозонхона, машинасозлик сехи, тегирмон лабораторияси ва омухта цехи
  • артезиан сув қудуқлари, элеватор, СХМ, электр-куч цехи.

 

Транспорт инфратузулмаси темирйуллардандан ҳом-ашё қабул қила оладиган 4 та қурилмани (иккитаси дон учун, битта шрот учун ва оҳиргиси оқсил-минерал ҳом-ашёси учун) темирйул тарозиси ва иккита автомашина тарозисини ўз ичига олади.

 

Артезиан қудуқлари ҳисобига корхона автоном сув таъминотига қисман эришган.

 

Энерготаъминот учта блокдан (7 та куч трансформаторларидан) иборат бўлган нимстансия томонидан амалга оширилади.

 

«Toshdonmahsulotlari» АЖ шуба корхоналари ва филиали

Корхона таркибига қуйидагилар киради:

- иккита филиал:  «Тошкент Гуруч» ва «Чиноз Дон»;

- тўрта нон қабул қилиш пунктлари::

  • Қуйи –Чирчик;
  • Ғазалкент;
  • Бўка;
  • Оққўрғон;

- Жамият ўзининг:

  • Ёрдамчи хўжалиги ва;
  • Ётоқхонасига эга.

 

«Тошкент Гуруч» филиалининг ишлаб чиқариш корпуслари Ташкент ш., 100074, Яшнабод тумани, М.Ашрафи к., 106 уйда жойлашган бўлиб, 6.92 гектарлик ер майдонини эгаллайди.

 

«Тошкент Гуруч» филиали 1924 йилда қўл меҳнати билан ишлаб чиқариш асосида ташкиллангандан сўнг,  103- нон маҳсулотлари базаси янги цехлар қурилиб, ишга туширилган:

  • элеватор(1984-й.) - 52 минг тонналик хажм;
  • гуруч цехи (1985-й.) - ишлаб чиқариш қуввати суткасига 360 тоннага тенг ва 2005-йилда қайта жиҳозлаш олиб борилган. Гуруч цехининг бир қисми ишлаб чиқариш қуввати суткасига 130 тонна тенг тегирмонга айлантирилган. Шундан буён гуручу ишлаб чиқариш цехининг қуввати суткасига 100 тоннага тенг, аммо гуруч-донининг йўқлиги учун, ишлаб чиқариш линияси тўхтаб турибди;
  • омухта-ем цехи (1986-й.) ишлаб чиқариш қуввати суткасига 150 тоннага тенг ва 2005-йилда ушбу цех қайта таъмирланди ишлаб чиқариш қуввати суткасига 100 тоннага тенг премикслар ишлаб чиқариш цехига ва ишлаб чиқариш қуввати суткасига 50, йилига 30,5 минг тонналик омухта-ем цехига айлантирилди.

 

«Тошкент Гуруч» филиали худудида қуйидаги хизматлар мавжуд: электр цехи, машинасозлик цехи, лаборатория, маҳсулотларни сақлаш омборхонаси, трансформатор нимстансияси, темирйуллар ўтказилган, кириш учун асфльт йуллар ётқизилган, ташқи газ таъминоти, электр ва сув таъминотлари мавжуд.

 

«Чиназ Дон» филиалининг ишлаб чиқариш корпуси Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Янги Чиноз қишлоғида жойлашган.

 

Филиал ҳудудида қуйидагилар жойлашган:

- ишлаб чиқариш қуввати суткасига 50 тоннага тенг бўлган омухта-ем цехи ва унинг таркибидаги таййор маҳсулот бункери. Хозирда, цех консервация қилинган.

- Темирйўл орқали қабул қилиш пункти;

- дон ҳом-ашёларини таййорлаш ва сақлаш майдони

- ёрдамчи цехлар мавжуд: электр цехи, машинасозлик цехи, маҳсулотларни сақлаш омборхонаси.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages