Овоз

Ўлчами

A

A

A

Карьера

«Биринчи ўринга одамларни қўйсангиз, Сиз ҳеч қачон хато қилмайсиз»


 

Бизнинг компаниянинг кадрлар сиёсати, биринчи навбатда, ходимлари билан ишлашнинг турли шакллар, усуллар ва моделларни бирлаштирувчи изчил стратегиясига асосланади.

 

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖнинг асосий салоҳияти бу 700 ходимдан иборат жамоамиздир.

 

Ходимлар билан ишлаш стратегияси ҳар бир ходим ўз максимал имкониятларини амалга ошириши ва аъло натижаларни кўрсатиши мумкин бўлган муҳитни яратишга қаратилган.

 

Инсон ресурлари билан ишлашда биринчи ўринда қуйидаги йуналишларни ўз ичига олади:

  • танлаш ва мослаштириш;
  • баҳолаш;
  • ўрганиш ва ривожлантириш;
  • ички алоқалар;
  • кадрлар хужжатларини қонунга мувофиқлигини таъминлаш.

 

Бизнинг ходимлар билан  ишлаш сиёсатимизнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • Биз, ёш, истиқболли ва аниқ бир мақсадга интилувчи одамларни бизнинг жамоада кўришдан хурсандмиз.
  • Биз, ходимларимизнинг профессионал ривожига ва таълимига кучли эътибор берамиз ва шу сабабли ходимларни ривожлантириш мақсадида узоқ муддатли инвестициялар қилишга таййормиз.
  • Биз, компаниямиз билан бирга ўсишга ва ривожланишга ўз ҳиссасини қушишга таййор ходимларни рағбатлантирамиз.
  • Бизнинг фаолитятимиз ҳар бир ходимни ҳурмат қилиш тамойилларига асосланади.

 

Бизнинг компания доимий ўсиб боради ва ривожланади. Биз, бизнинг ходимлар билан фахрланамиз ва ҳар доим профессионал, фаол ва қизиқувчан одамларни ўз жамомизда кўришдан ҳурсандмиз.

 

Ишга кириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар.

  1. Ариза
  2. Паспорт (асли ва нусхаси).
  3. Ҳарбий билет, (асли ва нусхаси).
  4. Меҳнат дафтарчаси.
  5. Яшаш жойидан маълумотнома 2 дона (яшаши ва оилайий таркиби ҳақида).
  6. Фотосурат 6 дона рангли 3x4 ҳажмда.
  7. Таржимаи ҳол.
  8. Сўровнома.
  9. Тиббиёт маълумотномаси.
  10. СТИР, солиқ идорасидан.
  11. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.
  12. Газ таъминоти ва электр энергиядан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома.
  13. 2- дона скорошеватль.
  14. Диплом (асли ва нусхаси).

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages