Овоз

Ўлчами

A

A

A

Жамият ҳақида

«Toshdonmahsulotlari» АЖ -  чорак асрлик тарихига эга бўлган, Тошкент шаҳри озиқ-овқат инфратузилмасининг етакчи корхоналаридан бири бўлиб ҳисобланади.

 

Бизнинг акциядорлик жамияти ун ва буғдойни қайта ишлаш, емиш аралашмаси, нон маҳсулотлари, қуруқ нонушта кабиларни ишлаб чиқаради, шунингдек, чакана савдо билан шуғулланади.

 

 

Бизнинг маҳсулотларимиз миллий ва халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган сифат сертификатларига эга. Биз пойтахтимизнинг кўплаб нон маҳсулотлари ишлаб чиқувчи корхоналарига маҳсулот етказиб берамиз.

 

Харидорларнинг хоҳиш ва истакларни муттасил ўрганиб бориш, ишлаб чиқаришни ва ассоритиментни янгилаш, мижозлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари, юқори малакали ишчи жамоа – бизнесимиз барқарорлиги гаровидир.

 

Биз ўз истеъмолчиларимиз, мижозаларимиз ва ҳамкорларимиз ҳаёт сифатини оширишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшиш учун меҳнат қиламиз.

 

Фаолиятимизнинг асосий мақсади бўлиб истеъмолчиларимизнинг хоҳиш-истаклари ва замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда нон саноати ва қишлоқ хўжалигида катта талабга эга бўлган маҳсулотларни талаб этилувчи сифат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш ва сотиш.

 

 

Бу егда Сиз бизнинг корхонамиз: унинг келиб чиқиши, ҳозирги кундаги фаолияти ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек Сизга мамнунлик билан тақдим этадиган маҳсулот ва хизматларимиз ҳақида маълумот топасиз.

 

Агар Сиз биз билан боғланмоқчи бўлсангиз «Уланиш» алоқа хизматидан фойдаланинг ёки Сизга керакли бўлган бўлимларда кўрсатилган телефон рақамлари ёки электрон почта манзилларининг исталганидан фойдаланишингиз мумкин.

 

Чин дилдан умид қиламизки, биз томондан тақдим этилган маълумотлар Сиз учун фойдали ва энг тўлиқ бўлади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages