Овоз

Ўлчами

A

A

A

Маълумотни ошкор қилиш

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш ҚОИДАЛАРИ

 


 

 

Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.

 

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ ахборотни:

 

  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида; (Эмиссия рисоласи)
  • Жамиятнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботида;
  • Жамиятнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади. (Муҳим фактлар)

 

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ:

  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали:
  • йиллик ҳисоботни акциядорларнинг ёки жамиятнинг бошқа олий бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;
  • жамиятнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида;
  • жамиятнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида ошкор қилишга мажбур.

 

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси йилнинг ҳар чораги тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига: (18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)

  • унинг асосий муҳри ва ижроия органи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бухгалтерия балансининг (банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари) нусхасини;
  • ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда (инвестиция активларнинг ишончли бошқарувчилари учун) тақдим этади.

 

Қимматли қоғозлар эгаси битим тузиш натижасида эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қила бошласа, эмитентга ушбу ахборотни битим тузилган санани, қимматли қоғозлар сони ва олинган улушни (қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида) ҳамда қимматли қоғозлар эгаси ўзининг жойлашган ерини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда мазкур битим тузилган санадан эътиборан беш кун ичида тақдим этиши шарт.

 

Инвестор мустақил равишда ва (ёки) аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида очиқ акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг жами 15 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олиш нияти борлиги ҳақидаги ахборотни мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда олдиндан эълон қилиш йўли билан ошкор қилиши шарт.

 

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш ҚОИДАЛАРИни шу ердан кучириб олишингиз мумкин. КУЧИРИШ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages