Овоз

Ўлчами

A

A

A

Бошқарув орган тузилмаси

 

«Toshdonmahsulotlari» АЖнинг олий бошқарув органи бу йилда бир маротаба ўтказиладиган акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Ушбу йиғилишда Жамиятнинг узоқ муддатли истиқболига алоқадор ва «Toshdonmahsulotlari» АЖ ривожланиш йўналишларини аниқловчи энг муҳим масалалар кўриб чиқилади ва қабул қилинади.

 

Жамиятнинг молиявий-иқтисодий фаолиятининг назоратини тафтиш комиссияси, ички ва ташқи аудиторлар олиб боради. Жамият акциядорлари умумий йиғилишида сайланган 3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси, жамиятнинг жорий ва молиявий қарорларини амалга оширилишини назорат қилади.

 

«Toshdonmahsulotlari» АЖ умумий бошқаруви эса 9 кишидан иборат бўлган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Кузатув кенгашининг ваколатига қуйидагилар масалалар киради: инвестициялар ҳажми ва йўналишларини аниқлаш, рентабелликни ва Жамитнинг иқтисодий ва молиявий барқарорликни оширишга доир қарорларни қабул қилиш. Кузатув кенгаши қошида ички аудит хизмати ташкил қилинган.

 

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ жорий иқтисодий фаолиятини бошқаруви Жамият Директори томонидан амалга оширилади. Ижроия органини ташкил этиш Кузатув кенгаши ваколатига киритилган.

 

Корхонанинг ташкилий тузилмаси ва ходимлар таркиби

Компания ходимларининг тоифалари бўйича ўртача сони қуйидаги жадвалда намойиш этилган:

 

 
2011-й
2012-й
2013-й
2014-й
Маъмурий ҳодимлар
32
32
28
28
Техник ҳодимлар
17
7
7
6
Хизмат кўрсатувчи ҳодимлар
16
16
16
16
Асосий И/Ч ҳодимлари
506
535
520
540
И/Ч мутахассислари
220
200
236
220
 Жами: (4-гуруҳ ва 5-гуруҳ)
726
735
756
760

 

Меҳнат ва иш ҳақини ташкиллаштириш.

Асосий ишлаб чиқариш тўхтовсиз 2 ёки 3 смена фаолият олиб боради.

Иш ҳақини тўлаш тизими барча ишлаб чиариш цехларида сарфланган вақтга асосланган.

 

Ишлаб чиқариш ходимларининг малакасини зарур даражасини таъминлаш учун, компания доимий тарзда ишчиларни қайта тайёрлаш ва профессионал қобилиятларини кучайтириш курслари мавжуд. Корхонада ички ўқув учун мўжаланган корпуси мавжуд.

 

Асосий фунционал бўлимлар:

Номи
Ишлаб чиқариш қуввати / йилига минг тонна
Ташкил этилган йил
Ун И/Ч
185,5
1931-йил
Омухта-ем И/Ч
99,6
1992-йил
Нон маҳсулотлари
1,65
2010-йил

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages