09-03-2021 | 12:00

926

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорлари диққатига!

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорлари диққатига!

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорларининг 2020 йил фаолияти бўйича умумий йиллик йиғилиши 2021 йил 31март куни соат 09.00 да Тошкент ш. П.Махмуд 2-тор кўча33-уй жамият мажлислар залида қуйидаги кун тартиби билан ўтказилади.

Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри 26 март 2021 йил холатига шакллантирилади.

Акциядорларни рўйҳатга олиш соат 8-00 дан 8-50 гача давом этади.

Жамият умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан жамиятнинг Қимматли қоғозлар бўлимида танишиш мумкин. Тел:71 289 – 50 -60.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Умумий йиғилиш иш регламентини ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш ва тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича ижроия органининг бизнес режа ижросини ва молиявий-ҳўжалик фаолияти натижалари юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини (молиявий-хўжалик ҳисоботини) тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича жамият тафтишчиси ҳулосасини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг (МАС, ХАС) ҳулосасини тасдиқлаш.

6. 2020 йил якуни буйича СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш юзасидан хулосасини тасдиқлаш.

7. Жамиятда 2020 йил якуни бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳулосасини тасдиқлаш.

8. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

9. Жамият Кузатув кенгашининг Бошқарув раиси ва унинг аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини, ҳамда ижроия органи аъзолари билан 2021 йил учун меҳнат шартномаларини узайтириш тўғрисида.

10. Жамиятнинг 2021 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.

11. 2020 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимланишини, дивидендлар тўлаш муддатини тасдиқлаш.

12. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугутилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш тўғрисида.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорнинг хисоботини тасдиқлаш.

14. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини тасдиқлаш.

15. 2021 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақ миқдори белгилаш.

16. 2020 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши аъзоларини ва жамият тафтишчисини мукофотлаш тўғрисида.

17. 2021 йил учун Жамиятнинг тафтишчисини сайлаш.

18. 2021 йил учун Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.


Жамият Кузатув Кенгаши

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages